Sponsored
Sponsored
Read Очиқ хат
Free Edition
Verified Content

Очиқ хат

4.00 • 9 ratings • 1 reviews
Overview
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Бандаларини тоқатларига яраша амалга амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Умматларини осон йўлдан бошлаган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг иродаси ила мусулмон олами ўзининг тарихи давомида кўпгина ҳолатларни бошидан кечирган. Яхши ҳолатлар ҳам бўлган, шунинг билан бирга нохуш ҳолатлар ҳам бўлган. Бундай ҳолат ғайримусулмон халқлар тарихида ҳам кузатилган. Аслида бу дунё ҳаётининг Аллоҳ таоло жорий қилган қоидалари шундай тузилган. Мусулмон халқлар тарихига назар соладиган бўлсак, тушкунлик ҳолатлари ўзининг алоҳида хусусиятлари билан ажра-либ туради.

Мисол учун, салиб урушлари мусулмон олами бошига жуда кўп бало-офатлар келишига сабаб бўлди. Икки юз йил давом этган бу урушлар сабабидан мусулмон олами мисли кўрилмаган катта зарар тортди. Аммо мусулмон халқлар ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган бу мусибатларнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилиб, яхши натижаларга эришдилар.

Ундан кейинги энг катта мусибат мўғул босқинчилари томонидан бўлди. Дастлаб мусулмонлар гангиб қолдилар. Мўғулларни қиёмат қоим яқин қолганда чиқадиган яъжуж ва маъжужлар деб хаёл қилганлар ҳам бўлди. Аммо бу сафар ҳам мусулмон олами аста-секин ўзига кела бошлади. Охир-оқибат ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўрганиб, уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

Мусулмон оламининг бошига тушган учинчи катта мусибат мустамлакачилик бўлди. Ушбу сиёсат бўйича олиб борилган ҳаракат натижасида мусулмон оламида у ёки бу мустамлакачи давлат қўл остига тушмаган мусулмон халқ ва тупроқ қолмади. Бу сафарги мусибат аввалги икки мусибатдан кам бўлмади. Аммо Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

Мусулмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда катта мусибатдир. Бу мусибатнинг асосий айбдорларидан бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни тоифалардир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Мазкур тоифалар қўзғаган ва олиб бораётган жоҳилона ҳаракатлар оқибатида бутун мусулмон олами жафо чекмоқда. Ушбу жафо ва мусибатларнинг ҳажми шу қадар каттаки, ҳаётнинг турли соҳаларида дунё бўйлаб мусулмонларга катта зарарлар етмоқда...

Хайриятки, ушбу аянчли ҳолатдан чиқишни ўйлаётган ва бу борада қўлидан келганича ҳаракат қилаётган кишилар кўпайиб бормоқда. Жумладан, охирги пайтда мусулмонлар бошига тушаётган мусибатларга сабаб бўлаётган тоифаларга қарши баъзи мусулмон уламолар «очиқ хат» билан чиқдилар. Бу хат муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган, кўпчиликка яхши таъсир қилган чоралардан бири бўлди.

Ушбу очиқ хат матнини кўпчиликка етказиш мақсадида уни бир рисола шаклида чоп этишни ният қилган эдик. Шу муносабат ила, фурсатдан фойдаланиб, яна айтмоқчи бўлган баъзи фикр ва мулоҳазаларни ҳам қўшиб тақдим қилишни раво кўрдик. Зотан, ҳар бир муаммони ҳал қилиш учун унинг сабабларини яхшилаб ўрганиш ва уларни бирма-бир муолажа қилиш зарур бўлади. Кўпчиликнинг таъкидлашича, мусулмон оламининг ҳаётида пайдо бўлаётган бугунги кундаги аксарият муаммоларнинг бошида бемазҳаб ва илмсиз жамоа ва шахсларнинг бедодликлари туради. Келаси сатрларда мазкур ҳолатни ожизона баён қилишга уриниш бор, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Муаллиф.

Тошкент.

Ҳижрий 1436 сана, муҳаррам.

Милодий 2014 сана, ноябрь.
User Avatar User Avatar User Avatar
36,114 currently reading
User Avatar User Avatar User Avatar
152,889 want to read
Sponsored
Sponsored

Book details & editions

ISBN 9943444908
Publisher «Hilol» нашриёт-матбааси
Publication date January 2018
Language UZB
Pages 240 pages
Sponsored
Sponsored
About the Author
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Follow
Known for writing in a clear, engaging, and easy-to-follow style. The work feels natural and flows smoothly, making it enjoyable from beginning to end.

Ratings & Reviews

5 ★
58%
4 ★
28%
3 ★
10%
2 ★
3%
1 ★
1%
4.00
BlueReads Choice
Sponsored

Write a Review

Community Reviews

Sort by:
Sponsored
Sponsored
Sponsored Content